BMW «Реал Мадрид» футболчиларига янги автомобилларни тақдим этди

«Реал» футболчиларига клуб ҳомийси ҳисобланган BMW'дан автомобиллар берилди.

· CHAMPIONAT.asia

Энг қиммат i7 моделдаги — 186 650 евролик автомобилларни Винисиус Жуниор ва Лукас Васкес танлади.

Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе, Родриго, Лука Модрич, Тибо Куртуа, Дани Карвахал ва бошқа бир қатор футболчилар 179 900 евролик машина олишди.

Энг арзон iX2 моделлар Антонио Рюдигер ва Орельен Чуамени томонидан танланди — 58 550 евро.

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти 114 450 евролик машина танлади.

Манба : championat.com